Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг айтишича, мамлакатнинг бош мақсади — дунёдаги энг қудратли стратегик ядровий кучга эга бўлиш. Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) унинг сўзларидан иқтибос келтирди.

Фото: KCNA

Фото: KCNA
Давлатимиз ва халқимиз қадр-қиммати, суверенитетини ҳамиша ишончли ҳимоя қилиш учун ядровий кучларни барпо этишдек буюк пировард мақсадимиз — энг улуғ ва энг муҳим инқилобий мақсаддир. Бизнинг бош мақсадимиз эса дунёдаги энг қудратли стратегик кучларга, ўтган асрларда ҳеч ким кўрмаган мутлақ кучга эга бўлиш, —  дейилади Ким Чен Иннинг ҳарбийлар ва олимларга мурожаатида.
У 18 ноябрь куни «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракетасини учиришда иштирок этган ҳарбийлар, олимлар ва техник ходимларни тақдирлаш ва рағбатлантириш бўйича ҳам кўрсатма берган. KCNA синовда иштирок этган жами 106 кишининг исмини келтиради.

Аввалроқ Ким Чен Иннинг ушбу ҳарбийлар билан сурати чоп этилганди. Унда КХДР раҳбарининг қизи ҳам бор.

9 сентябрь куни Шимолий Корея ўзини ядро қуролига эга давлат деб эълон қилган эди. Корея ярим оролини ядросизлантириш чақириқларига жавобан Ким Чен Ин КХДР ҳеч қачон ядро қуролидан воз кечмаслигини айтган. Кузда КХДР бир қатор ракета синовларини амалга оширди, бу эса минтақадаги кескинликни кучайтирди. АҚШ Россия ва Хитой Шимолий Кореяни ядровий синовларни қайта бошламасликка кўндира олишига умид қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади