Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Акмал Маҳмудалиев зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Фото: Президент администрацияси

Фото: Президент администрацияси

Айни дақиқаларда бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов иштирокида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда мазкур фармон матни ўқиб эшиттирилган ва янги ҳоким жамоага таништирилган.

Акмал Маҳмудалиев кўп йиллар давлат идораларида меҳнат қилиб, катта тажриба тўплаган. Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сирдарё вилоятининг собиқ ҳокими Ғофуржон Мирзаев президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади