Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин КХДР етакчиси Ким Чен Инга жавоб хатида дунёда мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз бераётган бир пайтда минтақа ва бутун жаҳонда барқарорлик ва фаровонликка ҳисса қўшиш учун Пекиннинг Пхеньян билан дўстона алоқаларни сақлаш ва мустаҳкамлаш истаги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Фото: Корея Марказий телеграф агентлиги

Фото: Корея Марказий телеграф агентлиги

23 октябрь куни Ким Чен Ин Си Цзиньпинни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани билан табриклаганди. Си Цзиньпин Ким Чен Инга қутлов учун миннатдорлик билдириб, бу Шимолий Корея етакчиси, КХДР партияси ва халқи Хитой-Корея муносабатларига катта аҳамият беришини англатишини таъкидлади.

«Хитой-Шимолий Корея алоқалари ўта муҳим деб ҳисоблайман. Сўнгги йилларда мен ва ўртоқ бош котиб (Ким Чен Ин) бир неча марта учрашиб, бир қатор жиддий масалаларда умумий англашувга келдик, икки мамлакат муносабатларини ривожлантирдик ва тарихнинг янги зарварақларини очдик, бу билан эса Корея ярим ороли муаммосини сиёсий ҳал қилиш жараёнига туртки бердик, айни пайтда эса халқларимиз манфаатларини ҳамда минтақада ва жаҳонда тинчлик ва барқарорликни куч билан ҳимоя қилдик», — деди Си Цзиньпин.

Си Цзиньпин 23 октябрь куни Хитой Коммунистик партияси бош котибига айланган эди. Бу унинг партия раҳбарлигидаги учинчи муддати бўлиб, ушбу лавозимни 2012 йил ноябридан буён эгаллаб келмоқда. Бу шунингдек, унинг КХДР раиси лавозимида қолганини ҳам англатади. Аммо унинг раисликка расман тасдиқланиши келаси йил мартида Бутунхитой халқ вакиллари мажлисининг йиллик сессиясида бўлиб ўтади.

Си Цзиньпиндан олдинги раҳбарлар мамлакатни икки мартадан беш йил муддатга бошқарган эди. Бироқ 2018 йилда Конституцияга мамлакатга чекланмаган муддатда раҳбарлик қилиш имконини берувчи тузатишлар киритилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)