Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси Қирғизистондан топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аёлнинг эри Ш.Х. 22 ноябрь куни Фарғона тумани ИИБга мурожаат қилиб, унда турмуш ўртоғи I.Х. шу куни соат 03:00 ларда ҳеч бир сабабсиз яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси 24 ноябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Қадамжой тумани, Ҳалмиён қишлоғидан оқиб ўтган бетон ариқдан топилган.

Суд тиббий экспертизаси томонидан 24 ноябрь куни марҳума I.Х.га нафас йўлларининг сув билан тўлиши натижасида юзага келган механик асфиксия, бошининг пешона тепа соҳасида лат, яра ва юмшоқ тўқимасига қон қуйилишлар дастлабки ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов