Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиси Софи Иббоцон 24 ноябрь куни «Дарё» мухбири билан суҳбатда Франциянинг Париж шаҳридаги Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси ва унинг аҳамияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Софи Иббоцон

Софи Иббоцон
Фото: Instagram

Унинг келтириб ўтишича, Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда Францияга ташрифи чоғида Ўзбекистон Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи ушбу кўргазмани ташкил этишга келишиб олган эди.

«Лувр кўргазмаси Ўзбекистоннинг маданий меросини намойиш этиш, мамлакат ва унинг тарихини одамларга таништириш ҳамда дунёдаги энг машҳур музейлардан бирининг бренди ва обрўсидан фойдаланиш учун ажойиб имкониятдир. Икки мамлакат вазирликлари ва музейлари ўртасидаги ҳамкорлик Франция ва Ўзбекистоннинг дипломатик алоқаларини мустаҳкамлайди, маданий алмашинув учун келажакдаги алоқалар учун туртки бўлади.

Европа ҳамжамияти Ўзбекистон ҳақида билиши керак бўлган биринчи нарса бу — мамлакатнинг ўзига хос мустақил давлат экани. Европадаги кўпчилик одамлар мамлакат ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслиги ва бевосита алоқаси йўқлиги учун Собиқ иттифоқдаги барча давлатлар бир хил, ҳатто Ўзбекистон Россиянинг бир қисми деб ўйлайди.

Аммо одамлар билиши керакки, Ўзбекистон тарихи ва маданияти бир-биридан ажралмаган ҳолда шаклланиб келган, улар бир-бирига чамбарчас боғлиқ», — деди Софи Иббоцон.

«Мен учун Ўзбекистоннинг энг катта кучи ва бошқа кўплаб мамлакатлардан ажралиб турадиган жиҳати унинг этник ва маданий хилма-хиллигидир. Биз ҳозир кўриб турган Ўзбекистон жуда кўп жамиятлар негизида сайқалланиб келган мамлакат ҳисобланади. Бу омил эса уни ғоялар, ижодкорликдаги хилма-хиллик билан таъминлайди. Шунингдек, ҳар бир киши, ҳатто хорижликлар ҳам Ўзбекистонга борганда ўзига таниш бўлган нарсаларни кўриб, ўзаро алоқадорлик сезади.

Дунё Ўзбекистон ҳақида ҳали жуда кўп нарса ўрганиши керак. Кенг жамоатчилик мамлакат ҳақида жуда кам маълумотга эга. Бундан ташқари, мен одамлар Ипак йўлининг глобал аҳамияти, жумладан, у бўйлаб саёҳат қилган тужжорлар, товар ва бошқа жиҳатлар ҳақида билишларини истардим. Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро муносабатлар, иқтисодиёт ва маданий алмашинувда тобора муҳим рол аҳамият касб этиб бормоқда», — дейди у.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов