Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

24 ноябрь куни эрталабки ҳолатга кўра, Киевнинг 70 фоиз қисми электр энергиясиз қолмоқда. Бу ҳақда шаҳар мери Виталий Кличко маълум қилди.

Виталий Кличко

Виталий Кличко
Фото: Facebook

Кличконинг сўзларига кўра, расмийлар чироқни «имкон қадар тезроқ» қайтариш учун ҳамма ишни қилмоқда, бироқ бунинг аниқ муддати Украина энергетика тизимида мувозанатнинг қайта тикланишга боғлиқ бўлади.

Кличко, шунингдек, Киевнинг Днепр чап қирғоғидаги қисмида сув таъминоти тикланганини айтди; ўнг қирғоқда ҳам бу борадаги ишлари давом этмоқда.

23 ноябрь куни Россия Украинанинг муҳим инфратузилмасини оммавий равишда ўққа тутди. Оқибатда Киев сув ва электр таъминотисиз қолди. Украинанинг барча ҳудудларида фавқулодда электрни ўчириш содир бўлди; Киев, Одесса ва Чернигов вилоятлари энергиядан бутунлай узилди.

Владимир Зеленский Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашидан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўради. Унда онлайн қатнашган Украина раҳбари Россиянинг энергетика террорини тўхтатишга чақирди ва БМТ экспертларини Украинанинг муҳим инфратузилма объектларини келиб текширишга таклиф қилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)