Испания терма жамоаси ҳужумчиси Дани Олмо жамоасининг Жаҳон Чемпионатларидаги 100-голини урди.
Олмонинг Коста-Рикага қарши ўйин (7:0) 11-дақиқасида киритган тўпи испанлар учун мундиаллар тарихидаги 100-гол бўлди. Ушбу баҳсда бу кўрсаткични 105 та голга етказиб қўйди.
Бу Испания терма жамоаси учун 16-Жаҳон Чемпионати ҳисобланади.
7:0 ҳисобидаги ғалаба «Қизил фурия» учун Жаҳон Чемпионатларидаги энг йирик ҳисоб ҳисобланади.
Испанияликлар мазкур ўйинда 1043 та узатма амалга оширди, уларнинг 93,6 фоизи аниқ бўлди. Шунингдек, Луис Энрике шогирдлари ўйиннинг 82% қисмида тўпга эгалик қилган.
Изоҳ (0)