Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Алишер Навоий истироҳат боғида жойлашган аттракционлардан бирида 20 ноябрь куни 13 ёшли қиз йиқилиб тушиб, оғир жароҳат олгани айтилмоқда. Бу ҳақда Nasafnews хабар берди.

Фото: «Nasafnews»

Фото: «Nasafnews»

Маълум бўлишича, қиз воқеа оқибатида бош миясидан оғир жароҳат олган. Айни пайтда у Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказининг нейрохирургия бўлимида даволанмоқда. Қиз ва унинг онаси сўзларига кўра, шу куни аттракционда носозлик юзага келиб, хавфсизлик учун ўрнатилган кичик темир устун чиқиб кетган. Шундан кейин қиз аттракциондан пастга йиқилган.

Истироҳат боғидаги аттракционга бириктирилган масъул тадбиркор билан суҳбатлашилганда у ҳолатни рад этмаган ва кейинги қўнғироқлар жавобсиз қолдирилган. Ҳозирда аттракцион иш фаолиятини олиб бораётгани таъкидланган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди