Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Алишер Навоий истироҳат боғида жойлашган аттракционлардан бирида 20 ноябрь куни 13 ёшли қиз йиқилиб тушиб, оғир жароҳат олгани айтилмоқда. Бу ҳақда Nasafnews хабар берди.
Маълум бўлишича, қиз воқеа оқибатида бош миясидан оғир жароҳат олган. Айни пайтда у Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказининг нейрохирургия бўлимида даволанмоқда. Қиз ва унинг онаси сўзларига кўра, шу куни аттракционда носозлик юзага келиб, хавфсизлик учун ўрнатилган кичик темир устун чиқиб кетган. Шундан кейин қиз аттракциондан пастга йиқилган.
Истироҳат боғидаги аттракционга бириктирилган масъул тадбиркор билан суҳбатлашилганда у ҳолатни рад этмаган ва кейинги қўнғироқлар жавобсиз қолдирилган. Ҳозирда аттракцион иш фаолиятини олиб бораётгани таъкидланган.
Мавзуга доир:
- Андижонда 5 ёшли қизча аттракциондан йиқилиб тушди (видео)
- Наманганда 14 яшар бола боғдаги аттракционни ҳаракатлантиришга уриниб, йиқилиб тушди. Унга ҳеч қандай жароҳат етмагани айтилмоқда (видео)
- Ўзбекистонда кўнгилочар масканларда аттракционлардан фойдаланиш учун мавсум олдидан рухсатнома олиш белгиланди
- Ўзбекистондаги истироҳат боғларида жойлашган 574 та аттракцион техник носоз деб топилди
Изоҳ (0)