Россиянинг Мир тўлов тизими ишлайдиган тўққизта давлатдан олтитасида банклар АҚШ томонидан санкциялар таҳдиди остида уни қўллаб-қувватлашдан бош тортди.
Bloomberg таҳлилчилари ҳозирги вазиятни «қулаш» ва Россиянинг молиявий изоляция шароитида Visa ва Mastercard’га ўз муқобилини яратишга уринишининг муваффақиятсизлиги деб баҳоламоқда.
Таъкидланишича, Россия «дўстона» давлатлар МИР билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганидан ҳайратда қолган. Эндиликда Марказий банк бошқа муқобил изламоқда.
Сўнгги бир неча ой ичида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия ва Вьетнам банклари МИР орқали транзакцияларга хизмат кўрсатишни тўхтатди.
Бир қатор бошқа давлатлар, хусусан, Шри-Ланка АҚШнинг иккиламчи санкцияларига тушиб қолиш хавфи туфайли музокаралар босқичида МИР билан ишлашдан бош тортди. Туркия янги, қўшма тўлов тизимини яратишни таклиф қилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда МИР карталарига хизмат кўрсатишни қайта тиклаш режалаштирилмаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)