Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Турк актрисаси Асли Энвер севгилиси, тадбиркор Беркин Гўкбудак билан турмуш қурди.

Актриса аввалги севгилиси Ўндер Ўзтархон билан ажрашгач саёҳат қилишга қарор қилди. У Кипрга, Англияга ва болалиги ўтган Лондонга ташриф буюрди. Актриса 12 ёшида ота-онаси ажрашганидан кейин Туркияга кўчиб ўтган. Асли саёҳатдан қайтиб келганидан кейин дўстлари билан зиёфатда танишган тадбиркор Беркин Гўкбудак билан учраша бошлади.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Асли Энвер билан турмуш қурган тадбиркор Беркин Гўкбудак бизнес оламида машҳурликка эришган. Гўкбудак 1983 йилда туғилган. У Сабанжи университетида саноат муҳандислиги бўйича бакалавр даражасини, кейин эса Галатасарой университетида Маркетинг коммуникациялари бошқаруви бўйича магистрлик даражасини олган. Тадбиркор Беркин аввал уйланган, унинг 8 ёшли ўғли бор.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Ҳозирда у Johnson & Johnson маркали дори-дармонлар гуруҳига кирувчи Туркиядаги Janssen компаниясининг гематология бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритади. Раҳбарликдан ташқари, у маҳсулот менежери, савдо самарадорлиги бўйича бизнес таҳлилчиси ва мижозлар билан алоқалар қилиш бўйича ҳам ишлайди. Асли Энвер 2012 йилда у Биркан Сокуллу билан оила қурган эди, бироқ жуфтлик орадан уч йил ўтиб ажрашди. Шундан кейин актрисанинг шахсий ҳаёти масаласи билан боғлиқ барча уринишлари ажрашиш билан тугади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Актрисанинг шахсий ҳаёт масаласида омади келмади, бироқ у кино оламда катта мувафаққиятга эришди. У фаолияти давомида 14 та лойиҳада суратга тушди. Аслининг кинодаги дебюти 2003 йилда суратга олинган, икки фасл давом этган «Ҳаёт илми» сериалида бўлган. Шундан сўнг актриса ҳар йили янги лойиҳаларда суратга тушди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Актриса «Истанбуллик келин» сериалида суратга тушганидан кейин нафақат Туркияда, балки бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришди. Туркиянинг дунёга машҳур актёрларидан бири Каан Урганжиўғлу иштирокидаги «Ишончли қўлларда» фильми актрисанинг карьерасида янги босқич бўлди. Лойиҳа Netflix’да эфирга узатилди ва бир неча ҳафта давомида халқаро рақамли платформада трансляция қилинадиган энг яхши 10 та фильм қаторидан жой олди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Асли Энвер ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига тўй суратларини жойлагач кўплаб таниқли турк актрисалари ва актёрлари унга бахт тилаб изоҳ қолдирди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди