27 октябрь куни Telegram асосчиси Павел Дуров Telegram’да username аукциони бошланганини маълум қилди. Энди аввал мессенжерда рўйхатдан ўтиш учун мавжуд бўлмаган номларни сотиб олишингиз мумкин. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Аукционда сотиб олиниши мумкин бўлган бундай username’лар орасида тўрт ҳарфлилари ҳам мавжуд.
PayQR тўлов хизмати раҳбари Глеб Марков Forbes билан суҳбатда @gleb username’ни нима учун юқори нархга сотиб олганини шундай тушунтирди:
Дунёда Глеблар кўп, лекин Telegram’да фақат менда бу ном бўлади, — дейди у.
Унинг сўзларига кўра, бундай хариднинг энг яқин аналоги чиройли ИCQ рақамидир: у амалий аҳамиятга эга эмас, лекин «ўзингизни эркалаш» учун керак.
Username’ларни сотувчи Фрагмент аукцион сайти маълумотларига кўра, Марков Telegram’даги номи учун 10,8 минг дона TON криптовалютасини (жорий курс бўйича тахминан 17 минг доллар) тўлаган.
Сотиб олинган номлар иккита асосий хусусиятга эга — улар бешта белгидан қисқароқ бўлиши мумкин (Telegram’даги стандарт чегара) ва чексиз миқдордаги NFT тахаллуслари битта аккаунтга боғланиши мумкин.
Бундан ташқари, username сотиб олаётганда, фойдаланувчи ***.т форматидаги ҳаволани ҳам олади (т. ме/*** форматидаги оддий ҳаволадан ташқари. Масалан, форбес.т. — у ҳам аукционда 34 минг TON ёки 53,7 минг долларга сотилган.
Энг қиммат сотилган username’лар орасида @avto (1,42 миллион доллар), @bank (1,34 миллион доллар), @avia (1,26 миллион доллар) ва @chat (1,1 миллион доллар) мавжуд.
Кўпгина қимматбаҳо username’ларни бир хил одамлар сотиб олган. Масалан, @bank, @game ва @avto номлари битта TON ҳамёндан сотиб олинган, унинг ҳисобида деярли 30 миллион TON (39,3 миллион доллар) мавжуд.
Аввалроқ Telegram’нинг янги версияси тақдим қилингани ҳақида хабар берилганди.