Америкалик бизнесмен Илон Маск Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниясининг қарийб 4 миллиард долларлик акцияларини сотди. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (SEC) таяниб хабар бермоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, Маскга тегишли 3,9 миллиард долларлик 19 миллиондан ортиқ акцияларни сотиш бўйича тегишли ҳужжатлар 8 ноябрь куни SEC’га топширилган.
27 октябрь куни Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувни ёпди.
Шартномани молиялаштириш учун Маск Американинг турли банкларидан тахминан 12,9 миллиард доллар қарз олган.
Financial Times нашрининг ёзишича, унинг кредиторлари маблағларнинг тез қайтарилишига умид қилмаяпти ва жиддий молиявий йўқотишларни кутмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)