Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 8 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter / @FCBarcelona

Фото: Twitter / @FCBarcelona

«Барселона» мазкур турда «Осасуна» майдонига сафар қилди. Учрашувнинг 6-дақиқасида майдон эгалари Давид Гарсиянинг голидан кейин олдинга чиқиб олди.

31-дақиқага келиб каталонлар бир ўйинчи кам бўлиб қолди: Роберт Левандовски иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. Бўлим охирида эса захирадаги Херерд Пикега қизил карточка кўрсатилди.

Иккинчи бўлим дебютида Педри мувозанатни тиклади. 85-дақиқада эса Рафинья ғалаба тўпини киритди.

Ушбу ғалаба эвазига «Барселона» очколарини 37 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.

Ла Лига

14-тур баҳслари

8 ноябрь, сешанба

«Осасуна» – «Барселона» 1:2

Голлар: 1:0 – 6 Давид Гарсия, 1:1 – 48 Педри, 1:2 – 85 Рафинья.

«Осасуна»: Фернандес, Видаль, Унаи Гарсия, Давид Гарсия, Хуан Крус, Рубен Гарсия (Пеня, 75), Мойсес Гомес (Барха, 83), Торро (Кике Гарсия, 59), Монкайола, Орос (Брашанац, 74), Чими Авила (Будимир, 83).

«Барселона»: тер Штеген, Бальде, Алонсо, Кристенсен (Гави, 74), Альба, Бускетс, де Йонг, Педри (Риад, 89), Левандовски, Дембеле (Рафинья, 78), Ферран Торрес (Фати, 78).

Огоҳлантиришлар: Левандовски (11), Альба (37), Хуан Крус (45), Давид Гарсия (46), Торро (54), Монкайола (61), Бальде (66).

Четлатишлар: Левандовски (31), Пике (45).

«Элче» – «Жирона» 1:2

Голлар: 1:0 – 16 Лирола, 1:1 – 39 Мартин, 1:2 – 66 Кастелянос.

«Атлетик» – «Вальядолид» 3:0

Голлар: 1:0 – 18 Гурусета, 2:0 – 51 Гурусета, 3:0 – 78 Вивиан.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди