Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 13-тури доирасида «Райо Вальекано»га қарши кечган ўйинда ютқазиб қўйди (2:3) ва биринчи ўринга қайтиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Эндиликда «Барселона» 13 ўйинда 34 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. «Реал» ҳисобида 32 очко бор.

Шу тариқа каталонлар икки йил деганда илк  бор Испания чемпионати мусобақа жадвалида якка ҳолда етакчилик қилмоқда. Бунақаси Хави қўл остидаги жамоада илк бор кузатилди. Бундан аввал охирги марта «Барселона» 2020 йилнинг сентябрь ойида мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлганди. Ўшанда жамоага Рональд Куман мураббийлик қиларди.

Агар «Барселона» 14-турда «Осасуна»ни енгадиган бўлса, у ҳолда танаффусга етакчи сифатида чиқишни кафолатлайди.

«Барселона» ва «Осасуна» жамоалари ўртасидаги ўйин 8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечаси 01:30 да бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди