Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз умумқўшин дала полигонида тузилмаларнинг Қуруқликдаги қўшинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари билан ўқув-услубий йиғин бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Йиғиннинг очилиш маросимида ҳарбий округ Қуруқликдаги қўшинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлими бошлиғи подполковник Дилмурод Шералиев иштирок этиб, қўшинларнинг жанговар тайёргарлик даражасини дунёнинг энг илғор армиялари билан тенглаштириш учун ҳарбий қисм ва муассасаларда барча моддий-техник асослар, ҳарбий хизматчиларга зарур шарт-шароитлар яратилганини қайд этиб ўтди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Шундан сўнг дастлаб йиғин иштирокчиларининг машғулотларга тайёргарлиги, хусусан, уларнинг қурол-яроқлари, юк қоплари, командирлик сумкалари ва ҳужжатлари кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларга махсус ва техник ҳамда жисмоний тайёргарлик жараёнларини янгича усулларда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Мазкур дала ўқув йиғинида ҳарбий хизматчилар мавжуд тажрибаларини янада мукаммаллаштириб, жанговар ҳаракатларни ташкил этишда эгаллаган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайди. Йиғин 16 ноябрга қадар давом этади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади