Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон делегациясининг Парижга амалий ташрифи доирасида Франция давлат хизмати миллий институтида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Тадбирда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Франция тажрибаси ўрганилди, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар истиқболлари муҳокама қилинди.

«Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан сермаҳсул суҳбат ўтказганимимиздан мамнунмиз. Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардормиз. Биз Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатдик.

Келажакда Франция ва Европанинг бошқа мамлакатлари етакчи мутахассислари ва экспертларини агентликка юбориш, шунингдек, Ўзбекистон давлат хизматчиларининг институтимизда малака ошириш жараёнини ташкил қилишга келишиб олдик», — деди институт халқаро алоқалар бўйича масул ходими Александр Тран-Чуонг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)