Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда наша чекиб олган йигитлар бир уйга бостириб кириб, уй эгасини дўппослагани айтилган хабар ва ҳолат акс этган видео тарқалди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, воқеа 2 ноябрь куни соат тахминан 21:00 ларда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда юз берган. 1999 йилда туғилган I. М., 2000 йилда туғилган А.Р. ва 2005 йилда туғилган Ф.К. олдиндан таниши бўлган 1993 йилда туғилган Д.А. билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолган. Сўнг улар Д.А. турган хонадонга турар жой дахлсизлгини бузиб кириб, уни уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур жараённи 2005 йилда туғилган Ф.К. видео тасвирга олган, сўнг ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш мақсадида тарқатиб юборган.

Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 142-моддаси (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин