Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда саммит ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 10—11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг I саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Транспорт воситаларининг ҳаракати чекланадиган кўчалар: Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

Мавзуга доир: Самарқанд аэропорти саммит кунлари яна ёпилади

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди