Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари чегаралари яқинида оғир техникаларни жойлаштиришни тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

МДҲга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилишида Марат Имонқулов долзарб муаммо ва таҳдидлар камаймаётгани, аксинча улар мутацияга учраб, кўп йўналишли ва янада хавфли бўлиб бораётганини таъкидлади. Ҳар қандай давлат турли йўналишлардан зарба олиб, бир зумда геосиёсий ўйиннинг нишони ёки қуролига айланиши мумкин, дейди у.

«Якка бир давлат бутун бошли таҳдидларга ёлғиз дош беролмайди. Халқаро хавфсизлик кимнингдир агрессив амбицияларига боғлиқ бўлмаслиги керак. Беқарорлаштиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга самарали қаршилик кўрсатиш талаб этилади. Шу боис, тараққиёт йўлида барқарорлик ва тинчлик манфаатлари йўлида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, муросаи топиш бўйича Ҳамдўстликка аъзо барча давлатлар ва жаҳон ҳамжамиятининг умумий интеграллашган фаолиятига эҳтиёж бор», — деди Марат Имонқулов.

Бундан ташқари, МДҲ форматида ваколатли тузилмалар ўртасида тезкор ахборот алмашинувини ошириш таклиф этилди.

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби, шунингдек, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва барқарорликни таъминлаш учун масъулиятни ошириш мақсадида чегара ҳудудларига жойлаштирилган қуролли кучларнинг миқдори ва сифати жиҳатдан бир-бирини хабардор қилишни таклиф қилди. У, шунингдек, агар бу МДҲнинг ташқи чегараларига тааллуқли бўлмаса, чегаралар яқинида оғир техника, танклар, артиллерия, кўп учирувчи ракета тизимларининг жойлашишига чекловлар жорий этиш тарафдори эканини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди