Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Куз фасли совуқ об-ҳаво, кундузги соатларнинг қисқариши ва қишнинг яқинлашиши билан бирга тушкунликка ҳам сабаб бўлади. Аммо бир нечта одатлар кузги тушкунликдан чиқишга ёрдам беради, деб ёзади People Talk.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Хурсанд қиладиган нарсалар билан шуғулланинг

Севимли машғулот ёки ўзингизга ғамхўрлик қилиш соати — бу ҳақиқатан ҳам хурсандчилик келтирадиган нарса бўлсин. Бу когнитив терапиянинг энг машҳур тури бўлиб, у депрессия ривожланиш хавфини камайтиради ва унга қарши курашишга ёрдам беради. Инсон қанчалик кўп ижобий дақиқаларни бошдан кечирса, ўзини шунчалик бахтли ҳис қилади.

Тўғри овқатланинг

Нотўғри овқатланиш — бу вазиятни янада қийинлаштирадиган зарарли одатлардан биридир. Ҳа, бу ҳақиқат, ёғ ва шакарга бой маҳсулотлар депрессияни 50 фоиздан кўпроққа ошириши мумкин. Шунинг учун мутахассислар Б витаминларига, шунингдек, омега-3 ёғ кислоталари бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни маслаҳат беради. Тухум, сут маҳсулотлари, сабзавотлар, мева ва донларнинг барчаси депрессияга қарши курашишга ёрдам беради.

Кўпроқ ҳаракатланинг

Спорт деярли ҳамма нарсага даво. Бунинг сабаби шундаки, жисмоний фаоллик мия биокимёсига ижобий таъсир кўрсатади ва жисмоний машқлар стресс остида ривожланадиган ташвиш, депрессия ва бошқа ҳолатларга қаршиликни оширади. Бундан ташқари, кечқурун машғулот сифатли уйқунинг калитидир.

Уйқу режимига риоя қилинг

Организм яхши дам олишга муҳтож. Чунки кайфият, ақлий меҳнат ва жисмоний ҳолат уйқу сифатига боғлиқ. Мутахассислар кунига олти-саккиз соат ухлашни маслаҳат беради.

Бошқаларга ғамхўрлик қилиш орқали ўзингизга ёрдам беринг

Шунингдек, бошқаларга гамхўрлик қилиш орқали кайфиятни кўтариш мумкин. Бундан ташқари, бошқаларга ёрдам берадиган одамлар депрессиядан камроқ азият чекади. Бунинг учун катта масъулиятни зиммага олиш шарт эмас, шунчаки уйсиз ҳайвонлар учун овқат сотиб олиш ёки қариндошларга ёрдам бериш кифоя.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди