Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат солиқ қўмитаси тўлов тизимларидан жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Telegram каналларида тўлов — барча тўловларни фискаллаштиришни талаб қилган. Бу ҳақда «Давлетовуз» хабар бермоқда.

Фото: Мерчант Мавериcк

Фото: Мерчант Мавериcк

Натижада Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб йирик тўлов ташкилотлари — Payme, Click ва банкларнинг иловалари — Apelsin кабилар юқоридаги тўлов усулларини ўчиришга мажбур бўлмоқда.

Эндиликда фақат нақд пул ва карта орқали сотиб олинган маҳсулот ҳамда хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади.

Солиқ қўмитасининг тегишли хатида мазкур талаблар кўрсатиб ўтилган.

Фото: «Давлетовуз»

Фото: «Давлетовуз»

Ҳолат юзасидан Payme иловаси қуйидагича изоҳ бермоқда.

Қуйидаги хизматлар: жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Telegram каналларида тўлов – барча тўловларни фискаллаштириш бўйича техник ишлар олиб борилаётгани сабабли вақтинча ишламайди.

Айни пайтда Республикада чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар тартибини такомиллаштириш, яъни барча тўловларни фискаллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2022 йил 1 ноябрдан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган онлайн касса машиналари, тўлов ташкилотлари ва фискал маълумотлар оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси кучга киради ҳамда тасдиқланган ўзаро ҳамкорлик схемасидан четга оғишлар солиқ органлари томонидан санкциялар қўлланилишига олиб келади.Apelsin иловаси эса жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Telegram каналларида тўловлар жорий йилнинг 1 ноябридан вақтинча мавжуд эмаслигини таъкидлаб, ҳолат юзасидан #bizaybdoremasmiz ҳештегини қўллаган.

Фото: Апельсин

Фото: Апельсин

Аввалроқ Ўзбекистонда харид чекини рўйхатдан ўтказганларга тўланган кэшбэк 330 млрд сўмдан ошгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк