Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган икки ўйин 29 октябрь, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Ювентус» «Лечче» билан баҳс олиб борди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимда туринликлар фаолликни оширди ва 73-дақиқада Николо Фажоли ҳисобни очди.

Турин жамоаси очколари сонини 22 тага етказиб, 5-ўринда бормоқда. «Лечче» эса 8 очко билан 17-ўриндан жой олган.

«Наполи» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида зафар қучди. Неаполликлар сафида Ҳвича Кварацхелия битта гол урган бўлса, Виктор Осимҳен ҳет-трикни расмийлаштирди.

«Наполи» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 32 тага етказиб, 1-ўринни ишончли тарзда эгаллаб турибди. «Сассуоло» 15 очко билан 9-поғонани банд этган.

А Серия

12-тур баҳслари

29 октябрь, шанба

«Лечче» – «Ювентус» 0:1

Гол: 0:1 – 73 Фажоли.

«Лечче»: Фальконе, Жандре, Баскиротто, Pongрачич, Галло, Блен (Аскилдсен, 60), Юлманд, Гонсалес (Родригес, 87), Уден (Банда, 60), Сисей (Коломбо, 82), Эспето (Ди Франческо, 82).

«Ювентус»: Шенсни, Данило, Гатти, Алекс Сандро, Соуле (Бонуччи, 84), Костич (Айлинг, 72), Рабьо, Маккенни (Фажоли, 46), Миретти (Кин, 62), Куадрадо, Милик.

Огоҳлантиришлар: Миретти (12), Куадрадо (17), Милик (23), Гатти (29), Сисей (59), Pongрачич (71), Айлинг (78), Ди Франческо (90+2).

«Наполи» – «Сассуоло» 4:0

Голлар: 1:0 – 4 Осимҳен, 2:0 – 19 Осимҳен, 3:0 – 36 Кварасхелия, 4:0 – 77 Осимҳен.

«Наполи»: Мерет, Ди Лоренцо (Заноли, 79), Жезус, Ким Мин Чже, Мариу Руй, Лоботка (Демме, 79), Зелиньски (Элмаз, 56), Замбо-Ангисса (Ндомбеле, 56), Лосано, Осимҳен, Кварасхелия (Распадори, 71).

«Сассуоло»: Консили, Толян, Ferrari, Эрлич, Рожерио, Лопес (Обианг, 78), Фраттези (Ҳарруи, 86), Торстведт (Матеус Энрике, 65), Пинамонти (Альварес, 65), Лорянте, Сейде (Траоре, 46).

Огоҳлантиришлар: Лопес (75), Лорянте (76).

Четлатиш: Лорянте (84).

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шерзод Хўжаэв электрни бир суткада 2 соат ўчириш етарли эмаслигини айтди
Маҳаллий
Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи тушиши кутилмоқда
Дунё
Малакали мутахассислар учун 2022 йилдаги энг жозибадор давлатлар рейтинги эълон қилинди