Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Про-Лиганинг 24-туридан ўрин олган «Андижон» ва «Машъал» жамоалари ўртасидаги ўйин 28 октябрь, жума куни бўлиб ўтди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Учрашув меҳмонларнинг ҳужумкор ўйини бошланди. 4-дақиқада Иброҳим Нўмонов ҳисобни очди. Бироқ «Андижон» дарҳол мувозанатни тиклашга эришди. 10-дақиқада Шаҳбоз Эркинов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Муборакликлар яна фаолликни оширди ва бу сафар 20-дақиқада Саидмаҳмудхон Ғуломов гол урди. Биринчи бўлим «Машъал» фойдасига ҳал бўлди.

Иккинчи бўлимда «Андижон» фа0лроқ ҳаракат қила бошлади. Дастлаб, 55-дақиқада Горон Милочко мувозанатни тиклаган бўлса, 75-дақиқада Шаҳбоз Эркинов андижонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада эса Эркинов ҳет-трикни расмийлаштирди ва учрашувдаги якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа «Андижон» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 54 тага етказиб, Про-Лига чемпионлигини қўлга киритди ва Суперлига йўлланмасини ҳал қилди.

Про-Лига

24-тур баҳси

«Андижон» — «Машъал» 4:2

Голлар: 0:1 — 4 Иброҳим Нўмонов, 1:1 — 10 Шаҳбоз Эркинов, 1:2 — 20 Саидмаҳмудхон Ғуломов, 2:2 — 55 Горон Милочко, 3:2 — 75 Шаҳбоз Эркинов, 4:2 — 82 Шаҳбоз Эркинов.

«Андижон»: 46. Хуршид Хўжаев, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 9. Богдан Милич, 15. Владимир Бубаня, 17. Фарҳоджон Соҳибжонов, 20. Милочко Горон, 21. Илдар Маматказин, 22. Шаҳбоз Эркинов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 29. Суҳроб Бердиев, 66. Илҳомжон Алижонов.

«Машъал»: 35. Достон Тўхтабоев, 2. Зафар Акрамов, 4. Муҳаммадали Номозов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 6. Зафарбек Акрамов, 9. Собит Синдаров, 11. Иброҳим Нўмонов, 14. Саидмаҳмудхон Ғуломов, 16. Микола Агапов, 23. Самандар Шукуриллаев, 87. Нуржаҳон Музаффаров.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
Дунё
Хитой собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди
Дунё
Еврокомиссия: Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)