Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон ва Россия раҳбарлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин билан учрашиш учун 31 октябрь куни Сочига жўнаб кетади, дея хабар берди Арманистон парламенти спикери Ален Симонян журналистларга.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Симоняннинг таъкидлашича, учрашув 31 октябрга белгиланган.

Кремль ҳозирча учрашув санаси ва вақтини эълон қила олмаслигини билдирди. «Биз аллақачон шундай уч томонлама учрашув тайёрланаётганини айтган эдик. Бу амалга ошишига умид қиламиз. Шунингдек, биз сизга ўз вақтида жой ва вақт бўйича қўшимча кўрсатма берамиз», дейди Дмитрий Песков 31 октябрдаги учрашувга тайёргарлик кўрилмоқдами, деган саволга жавобан.

24 октябрда Путин Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларини Россиядаги уч томонлама учрашувга таклиф қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда миллиардер Гаутам Аданининг янги лойиҳасига қарши оммавий намойишлар авж олди
Спорт
Камерун терма жамоаси юлдузи Андре Онана мураббий билан келишмовчилик сабаб ЖЧ—2022 ни тарк этди
Маҳаллий
Инфографика: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилаётгани маълум қилинди