Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида экин ер майдони ноқонуний равишда сотиб юборилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда фуқаро Б.Ж. Кўкдала тумани ҳудудидаги «Х.Ф» фермер хўжалигига ажратилган жами 44 гектар лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонининг 11 гектар қисмини 30 нафар фуқарога уй-жой қуриш учун сотиб юборгани аниқланган.
Оқибатда қонун талабларини қўпол равишда бузган ҳолда, экин ер майдонига 687,7 миллион сўм миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Б.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Мавзуга доир: Самарқандда фермер хўжалиги раҳбари экин ер майдонида ўзбошимчалик билан уй-жой қургани аниқланди
Изоҳ (1)
Зўрку одий фуқоро 11гаерни сотиб юбораверса.