Фарғона вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Янгийўл туманида фаолият юритувчи «Ш.С.» МЧЖга қарашли омборхонада 5 хил турдаги умумий баҳоси 224,3 миллион сўмлик 9363 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини савдога чиқариш учун сақлаб келинаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозларни ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)