• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Саҳнага, ижодга тўймади, унинг умрини запретлар еди». Марҳум санъаткор Равшан Намозовнинг рафиқаси ҳамда фарзандлари билан суҳбат (видео)

    23 сентябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов узоқ давом этган оққон хасталиги сабаб вафот этди. «Дарё»нинг YouTube’даги каналида марҳум ижодкорнинг оила аъзолари билан суҳбат ташкил этилди. Яқинлари Равшан Намозовнинг кўпчиликка ошкор этилмаган сирлари, умрининг сўнгги кунлари ва армонлари ҳақида сўзлаб беришди.

    «Равшан Намозов театр саҳнасида туғилган»

    — Намозовлар оиласига санъат бегона эмас. Истеъдод қондан қонга ўтиб, шаклланиб бораверади. Қайнотам Абдураҳмон Намозов ҳам Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, машҳур театр актёри бўлган. Турмуш ўртоғим туғилмасидан аввал қайнотам қайнонам билан театрда танишиб қолишган. Уларнинг иккиси ҳам Термиздаги Маннор Уйғур номидаги мусиқали театрда ишлашарди. Қайнонам турмуш ўртоғимга ҳомиладор чоғида ҳам спектаклларда иштирок этаркан. 1961 йилнинг 10 июнь куни «Равшан ва Зулҳумор» спектакли намойиш этилаётганда, қайнонамни тўлғоқ тутиб қолган. Ўшанда қайнонам Зулҳумор ролини ижро этаётган бўлган. Хуллас, турмуш ўртоғим туғуруқхонада эмас, театрда дунёга келган. «Равшан ва Зулҳумор» спектаклига сабаб унга Равшан деб исм қўйишган.

    Аммо тақдир сабаб қайнотам турмуш ўртоғимнинг онаси билан ажрашиб кетган. Саида қайнонам икки қизлари билан кетган, турмуш ўртоғим эса отасининг қўлида қолган. Бир неча йилдан кейин қайнотам уйланган ва ука-сингиллари дунёга келган, — дейди марҳум ижодкорнинг турмуш ўртоғи Муҳаббат Намозова.

    «Акамнинг машҳур инсон эканлигини билмасдик»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Акам билан ёшимиз ўртасида катта фарқ бор. Ижодни бошлаган вақтида мен анча ёш эдим. Шунинг учун санъатга кириб келган йилларини аниқ эслолмайман. Ёдимда қолгани, акам ва опамнинг хонаси алоҳида бўларди. Мен кичик бўлсам ҳам уларнинг хонасида қоламан, деб хархаша қилардим. Чунки акам билан вақт жуда қизиқ ўтарди. Акам билан вақт қандай ўтганини билмай қолардик. Ўша вақтда ҳам акамнинг хонасида мусиқий асбоблар кўп бўларди. Ёш бўлсак ҳам уларга тегмасдик. Улар акам учун қадрли эканлигини яхши билардик. 1990 йилларда акам Термизда анча танилган санъаткор эди. Аммо мен учун оддий ака эди, бирор марта оилада унинг машҳурлиги сезилмасди. У хокисор инсон эди. Шу боисдан ҳам унинг бизни тарк этишига ишонмасдим. Баъзан қанийди акам ёмон бўлганида, дилимизни оғритганида эди, унинг ўлимидан шунчалик қайғуга тушмасмидик, деб ўйлаб қоламан, — дейди Равшан Намозовнинг синглиси Зулфия Намозова.

    «Соч-соқол сабаб ‘запретъга учради»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Турмуш ўртоғим ҳамиша саҳнада жон берсам, деб орзу қиларди. Мен ҳам санъаткорман, аммо ижодкорлар орасида Равшан Намозовдек инсон камдан кам учрайди. У асл санъатнинг шайдоси эди. Касалхонада оғир аҳволда ётганида ҳам қўлида худди гитарасини ушлаб ётгандек бўларди. «Ўғилларингиз гитарангизни олиб келсинми?» десам «Йўқ, кўз тегиб қолади», деб кулиб жавоб берганди. У кийим-кечак ва ҳашаматга қизиқмасди. Топган пулининг бир қисмини рўзғорга қолганини эса янги мусиқий асбоб сотиб олишга сарфларди. «Сен хафа бўлма, менинг биринчи аёлим гитарам, иккинчиси машинам», деб ҳазил қиларди. Ҳақиқатан ҳам мусиқий асбобларини ҳеч кимга ишонмасди. Ҳатто уларнинг қайси ҳолатда турганини ҳам яхши биларди. Афсуски, турмуш ўртоғимни эркин ижод қилишга, халққа тақдим этишга қўйишмади. Умрининг сўнгги йилларида «Мен катта «багаж» билан кетяпман, уларни мухлисларга етказолмадим», деган гапни кўп айтарди.

    Равшан Намозов 2017 йилга қадар соч-соқоли сабаб «запрет»га учради. Кичик сабаб бир-бирига уланиб, бир инсоннинг умрини еди. 1996 йили Равшан ака Мустақиллик байрамида чиқиши керак эди. Унинг имижи бошқаларга ўхшамаслиги, сочи ва соқолини ўстириб юришини яхши билишарди. У мана шу имижи билан ўзбек фольклор-рок санъатини 156 та давлатга танитиб келган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Хуллас, Мустақиллик байрамига чиқишдан аввал «Соч-соқолингни оласан», дейишган. «Узр, мен ололмайман, чунки уни бир неча ойдан бери ўстиряпман. Уни Хивада олинадиган «Севги қўшиғи» мусиқий фильми учун махсус ўстирганман», деб тушунтиришга ҳаракат қилган. Ёнида Насиба Абдуллаева, Кумуш Раззоқова каби ҳамкасблари бўлган. Улар бир флакон соч лакини сепиб, узун сочларини йиғиб, калтадек кўрсатишган. Соқолини олишга эса аранг кўндиришган. Оиламиз билан концертни кутиб ўтирсак, турмуш ўртоғимнинг қўшиғи янграган, аммо бошқа одам саҳнага чиққан. Ҳатто соқолини олиб, узун сочини яширишганда ҳам уни саҳнага қўйишмаган. Уни қўшиғига бошқа эркак оғзини қимирлатиб саҳнага чиққан. Бу ҳолатни телевизор қаршисида кўриб, нима бўлганини англолмай қолганмиз.

    Ана шундай кейин бундай муаммоли вазиятлар бир-бирига уланиб кетаверди. Энг катта зарбани ўша пайтдаги «Ўзбекнаво»нинг раҳбарларидан бири (исми ёдимда йўқ) берди. Шу киши турмуш ўртоғимга тўсқинлик қилиб, кўп стрессларга сабаб бўлди, — дейди Муҳаббат Намозова.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    Мавзуга доир: «Саҳнада Равшан Намозов куйлайди, деб жони узилди». Марҳум хонанданинг рафиқаси билан унинг 21 йиллик «запрет»даги ҳаёти ҳамда армонлари ҳақида суҳбат

    18.10.2022, 20:10   Изоҳ (0)   29552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тўйдан кейин 5 йил гўшт емасак-да, аёлим бирор марта буни юзимга солмаган». Элмурод Ҳақназаров пулга бўлган меҳрини қандай сўндиргани ҳақида (видео)

    18.10.2022, 18:48

    «Енгилтак қиз ролини ижро этишни истамайман, чунки уни отам ва ака-укам кўради». Клип ва сериалларда роллари билан танилаётган Гулруҳ Пирназарова билан суҳбат

    18.10.2022, 16:43

    Қалбингизни жунбишга келтирадиган 10 та таъсирли мультфильм (видео)

    18.10.2022, 14:42

    «Гарри Поттер» фильми юлдузлари Ҳагрид — Робби Колтрейн вафоти ҳақидаги хабарни қандай қарши олди?

    18.10.2022, 11:54

    Истеъдодли ва ёш: суратга тушган сўнгги фильмларини кўриш насиб этмаган актёрлар

    18.10.2022, 09:56

    Натижадан ҳайратда қоласиз: замонамизнинг энг гўзал аёллари рейтинги (фото)

    17.10.2022, 20:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.