• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Енгилтак қиз ролини ижро этишни истамайман, чунки уни отам ва ака-укам кўради». Клип ва сериалларда роллари билан танилаётган Гулруҳ Пирназарова билан суҳбат

    Гулруҳ Пирназарова бошловчи, театр, кино ва дубляж актрисаси сифатида ўзини кашф этишга интилаётган ёш истеъдод соҳибаларидан бири. У сериал ва фильмларда суратга тушиш билан бирга Ўзбек давлат драма театрида ҳам фаолият юритади. Кейинги пайтларда эса унинг ўқиган шеърлари ҳам ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришмоқда. «Дарё» мухбири ёш актриса билан суҳбатда бўлиб, унинг ижоди ҳақидаги кўплаб саволларга жавоб олди.

    «Танлов сабаб санъатга меҳр қўйганман»

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    — Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилиб, ўша ерда мактабда ўқиб катта бўлганман. Еттинчи синфда ўқиётганимда «Баҳор маликаси» номли танлов ўтказилиши ҳақида айтишган. Танлов шартига кўра, унда қизлар қатнашиб, ғолиб бўлган иштирокчи «Баҳор маликаси» номини қўлга киритади, дейишган. Ўшанда мен ҳам синфимиз номидан қатнашганман ва математика, пазандачилик, касб-ҳунар, адабиёт ва саҳна кўриниши каби шартларни бажарганман. Афсуски, кўп шартлардан паст баҳо олганман. Лекин саҳна кўриниши шарти келганида, ўзим режиссёрлик қилиб, синфдошларим билан рол ижро қилганмиз. Ўша саҳна кўринишимиз энг юқори балл олиб, қолган баҳоларимнинг ўрнини тўлдириб, биринчиликни қўлга киритганман. Шу воқеадан кейин санъатга бўлган меҳрим кучайган. Менда «Бу ишни уддаладим, демак истеъдодли инсонман», деган ички интилиш пайдо бўлган. Биринчи бўлиб онамга актриса бўлиш ниятим борлигини айтганман.

    «Дадам актриса бўлишимни истамаганди»

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    — Албатта, актриса бўламан, деган хоҳишим оила аъзоларимга, айниқса, дадамга умуман ёқмаган. Жиддий қаршиликлар бўлган. Дадам актриса эмас, бошловчи бўлишимни истарди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият олийгоҳига бюджет асосида қабул қилинганимдан сўнг шу йўналишда ўқишимга қарши бўлишмаган. Институтда ўқиётган кезларимда «Дадамнинг орзусини ушалтиришим керак», деб кўп хаёлдан ўтказардим. Одам нима ҳақида кўп ўйласа, ҳаётида ўша нарса содир бўлади, деб бежиз айтишмас экан. «Ҳинди Show»дан таклиф тушганда қувониб кетганман. Чунки бу кўрсатувда нафақат бошловчи, балки актриса ва раққоса сифатида ҳам иштирок этиш мумкин. Бундан ташқари, кўрсатувда эркинлик ва ранг-баранглик бор. Келаси кўрсатув қандай тартибда суратга олинишини олдиндан билмас эдик.

    «Театрда Жулеттага айландим»

    Фото: Гулруҳ Пирназарованинг шахсий архивидан

    Фото: Гулруҳ Пирназарованинг шахсий архивидан

    — Институтни тамомлаб, Ўзбекистон давлат драма театрига ишга кирганман. Ҳаётимдаги унутилмас роллардан бири  Жулетта образини театр саҳнасида ижро этдим. Бунинг учун устозим Олимжон Салимовдан миннатдорман. Ана шу инсон сабаб мен Жулетта ролини ижро этолдим. У инсон биз ёшларга катта мактаб вазифасини ўтайди.Атроф муҳит жуда катта ўрин тутади. Мен ҳали ёш ижодкорман, кўпроқ тажрибали инсонлар билан ишлашни хоҳлайман. Чунки улардан билим, маҳорат ўрганаман. Ижодий жамоанинг рол ўйнашингизда ҳам таъсири катта бўлади. Театрдан айро ижод қилишни истамайман. Чунки у тинимсиз айланиб турадиган чархпалакка ўхшайди. Унда ишлаган ижодкор ҳамиша чархланиб бораверади.

    «Илк ролим учун танбеҳ эшитганман»

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    — Илк ролимни Бекзод Ҳаққиевнинг «Нега сени севдим» номли клипида ижро этганман. У пайтда талаба эдим. Шунинг учун ҳам камера қаршисида ҳаяжонланганман. Съёмка Жиззахда бўлгани ва ролим массовка билан боғлиқ бўлгани учун ҳам қийналганман. Клип чиққанидан кейин хурсанд бўлиб устозим Замира Аҳмедовага кўрсатганимда «Ҳали камера билан ишлашга тайёр эмассан. Бу нимаси?» деб койиб берганди. Устозим қаттиққўл ва талабчан инсон. Ўша вақтда ундан бироз ранжигандим, аммо вақт ўтиб, клипни кўриб бу гаплар тўғри эканлигига такрор ва такрор амин бўламан.

    «Китоб ёзишни истайман…»

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    — Актрисаликдан аввал менда китобга бўлган меҳр уйғонган. Болаликдан китоб ўқишни яхши кўрардим. Ҳатто 13 ёшимда ўзим ҳам ҳаётий роман ёзаман, деб ният қилганман. Насиб қилса, илк китобимни 30 ёшимда якунлаш ва чоп эттириш ниятим бор. Драматургияга ҳам қизиқаман, келажакда нафақат фильмларда суратга тушиш, уларнинг сценарийсини ёзишни ҳам истайман.

    «Енгилтак қиз ролини ижро этишни истамайман»

    Фото: Гулруҳ Пирназарованинг шахсий архивидан

    Фото: Гулруҳ Пирназарованинг шахсий архивидан

    — Енгилтак қизларнинг ролини ўйнашни истамайман. Насиб қилса, карьерамда бундай роллар умуман бўлмайди. Бундан ташқари, диний ва миллий қадриятларимизга қарши бўладиган ролларни таклиф этишса ҳам, умуман рози бўлмайман. Икки йил аввал таниш режиссёрлардан бири «Сизга зўр рол бор? Келинг, гаплашиб оламиз», деди. Хуллас у ролни тушунтириб бераётганда «Тахмина роли ҳақида гапирмаяпсизми?», деганман. Чунки «Дайди қизнинг дафтари» асарини 8-синфда ўқигандим. Асар жуда яхши ёзилган, бир инсоннинг тарбияланиши ҳаётий воқеалар билан очиб берилган. Аммо бу ролни ижро этишни истамасдим. Чунки уни отам, ака-укам ва яқинларим кўриши мумкин, деб уни рад этганман. Ҳар бир актрисанинг ўз чеклови бўлади. Мен ана шундай роллардан нари юришга ҳаракат қиламан. Баъзан шундай ролларга таклиф этишса «Наҳотки, мени шундай ролда кўролдингиз» деб режиссёрлардан ранжиган пайтларим ҳам бўлган.

    «Кастингдан ўтолмадим…»

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    — «Муҳаббат баҳори» фильмида Зулфия ролини ижро этишни жуда истаганман. Чунки болаликдан шеър ўқишни яхши кўраман. Афсуски, кўринишим сабаб бу ролни ўйнаш насиб этмади. Рости, кастингдан ўтмаганимни эшитиб, бироз хафа бўлиб қолгандим. Аммо ниятим холис экан, дубляждаги устозим Комил Турсунбоев мени Зулфияхоним ролига овоз беришга таклиф этди. Хуллас, ролни бошқа актриса ижро этган бўлса ҳам унга овоз берганимдан ва шеърларини кадр ортида бўлса-да ўқиганимдан хурсандман.

    «Саккиз фарзандим бўлишини орзу қиламан»

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    Фото: Instagram / @gulruhpirnazarova

    — Яқин келажакда меҳр-муҳаббатга тўла, кўп фарзандли оила бекаси бўлишни орзу қиламан. Камида саккизта фарзандим бўлишини истайман. Энг муҳими, турмуш ўртоғим Аллоҳни танийдиган, ибодатли инсон бўлса бўлди, қолган камчиликларини эса тўғирласа бўлади.

    Эслатиб ўтамиз, Гулруҳ Пирназарова 1995 йилнинг 10 октябрида дунёга келган. У оилада уч фарзанднинг ўртанчаси бўлиб, акаси ва укаси бор. У Озод Шамснинг «Вой-дод» фильми ва «Изтироб» сериалларида суратга тушган.

    Мавзуга доир:

    • «Қодирхон» сериали актёри Даврон Асқаров санъаткорнинг қизига уйланаётгани, бўлажак рафиқаси ҳамда партнёрлари билан миш-мишлар ҳақида (видео)
    • «Бадавлат инсоннинг қизи ёки ўйнаши эмасман». «Бахт овчиси» сериалидаги Зуля — Барчин Ғофурова билан интервью
    • «Дайди қиз»даги Тахмина – Фотима Бердиева кинода бошқа суратга тушмаслиги ва чет эллик йигитга турмушга чиқаётгани ҳақида сўзлаб берди
    • Муҳаммадали Алиев рафиқасининг қистови билан актёр бўлгани ҳамда онасининг ўлимидан сўнг ўзига кела олмаётгани ҳақида
    • «Шукрона»даги Марям — Одина Тўхтасинова: Таржимондан актрисага айланган ҳамшира (фото)

    18.10.2022, 16:43   Изоҳ (0)   35712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қалбингизни жунбишга келтирадиган 10 та таъсирли мультфильм (видео)

    18.10.2022, 14:42

    «Гарри Поттер» фильми юлдузлари Ҳагрид — Робби Колтрейн вафоти ҳақидаги хабарни қандай қарши олди?

    18.10.2022, 11:54

    Истеъдодли ва ёш: суратга тушган сўнгги фильмларини кўриш насиб этмаган актёрлар

    18.10.2022, 09:56

    Натижадан ҳайратда қоласиз: замонамизнинг энг гўзал аёллари рейтинги (фото)

    17.10.2022, 20:59

    Машҳурлар ажрими: Голливуднинг юлдузли жуфтликлари оиласи бузилишига сабаб бўлган ҳолатлар ҳақида гапирди

    17.10.2022, 16:57

    Америкалик хонанда Шернинг қиймати 85 миллион долларга тенг ҳашаматли уйи сотувга қўйилди (фото)

    17.10.2022, 14:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.