Россия IrAero авиакомпаниясининг Новосибирск—Андижон—Новосибирск йўналишидаги парвози техник носозлик туфайли кечиктирилди.
Uzbekistan Airports матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда самолётга Новосибирск аэропортида техник хизмат кўрсатилмоқда. Парвоз Новосибирск вақти билан соат 15:00 да учиши режалаштирилган.
Андижон аэропорти парвозлар жадвали ўзгарганлиги ортидан рейсни қабул қила олмаслиги сабабли, IAE7771 рейси Фарғона аэропортига маҳаллий вақт билан соат 17:50 да етиб келади. Фарғона аэропортидан қайтиш рейси 18 октябрь куни соат 18:45 га белгиланган. Новосибирскка етиб келиш эса 21:15 да режалаштирилган.
ИАЭ7772 рейси йўловчиларига Андижон аэропортига маҳаллий вақт билан соат 13:00 да етиб келишлари ҳақида хабар тарқатилади.
Шу муносабат билан, Новосибирскга ИАЭ7772 рейси билан учаётган йўловчилар учун Андижон аэропортидан Фарғона аэропортига трансфер ташкил қилинади.
Изоҳ (0)