Фарғонада 18 октябрь куни Howo юк машинаси уйлардан бирига бориб урилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 06:55 ларда Фарғона вилояти ФВБга «Фурқат» МФЙ, Баҳор кўчаси Фарғона халқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган Howo юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида шу кўчада жойлашган аҳоли яшаш уйларидан бирига бориб урилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига қисқа вақт ичида ФВБ қутқарув гуруҳи етиб бориб, ҳайдовчини юк автомобилидан чиқариб олишда амалий ҳамда зарурий биринчи ёрдам кўрсатган.
Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида уйга зарар етган. Вилоят ФВБ хабарига кўра, тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар йўқ. Икки нафар фуқаро қутқарилган.
Изоҳ (0)