Футбол бўйича Осиё Кубоги—2023 мезбонлиги Қатарга берилди. Бу ҳақда ОФК матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалига 2023 йилги мусобақа Хитойда ўтиши белгиланганди. Бироқ мамлакат коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб Осиё Кубогини ўзида ўтказа олмаслиги маълум бўлди ва 2022 йилнинг май ойида Хитойдан мезбонлик олиб қўйилганди.
Қатардан ташқари ушбу мусобақа мезбонлиги учун Жанубий Корея ва Индонезия ҳам даъвогарлик қилганди. Якунда ОФК Қатар вариантини маъқул кўрган.
Шу тариқа Қатар учинчи марта Осиё Кубогига мезбонлик қилади. Бундан аввал мамлакат 1988 ва 2011 йилги мусобақани ўзида ўтказганди.
Катта эҳтимол билан Қатардаги Осиё Кубоги 2024 йилнинг январь ойида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Қатар 2022 йилги Жаҳон Чемпионатининг ўзида қабул қилади. Мусобақа 20 ноябрдан 18 декабрга қадар ўтказилади.
Изоҳ (0)