Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 9-тури доирасида «Барселона»га қарши кечган ўйиндан (3:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақидаМавзуга доир: «Реал» «Эль-Класико»лар тарихидаги 101-ғалабасига эришдиҒалабанинг асосий фактори биринчи бўлим бўлди, ҳужумда жуда хавфли ўйнадик. Барча бор имкониятини ишга солиши керак эди ва биз буни амалга оширдик. Ўйинни яхши бошладик, эрта гол урдик ва иккинчи бўлимда вазиятни назорат қилдик.
Рақобатчидан уч очко тортиб олдик, бу жуда муҳим.
Шогирдлари ҳақида
Милитаодан Левандовскига босим ўтказиша фойдаландик. Эдер ёрқин ўйин кўрсатди, айниқса биринчи бўлимда.
Кроос ва Тчуамени орқали чизиқлар оралиғидаги футболчиларни назорат қилдик. Тони ва Лука билан биргаликдаги ўйин Ориленга анча қўл келяпти. У худди бир неча йилдан бери жамоа билан биргадек: унинг таянчлари кучли.
Ўтган класикодаги мағлубият борасида
Ўтган мавсум ўзимча янгилик қилмоқчи бўлгандим (март ойида 0:4 ҳисоби билан тугаган класикода Модрич «ёлғон тўққизинчи рақам» позициясида ўйнаганди). Бу учрашувда эса янгилик қилмасликка уриндим ва барчани ўз жойига қўйдим.
Айниқса Модричнинг рақиб ярим ҳимоячиларига қарши ажойиб ўйинини алоҳида таъкидлаш керак.
Карло Анчелотти, «Реал» бош мураббийи
Изоҳ (0)