«Тоттенҳэм» Англия Премер Лигасининг 11-турида «Эвертон»ни мағлубиятга учратди (2:0).
«Шпорлар» АПЛ жорий мавсумидаги 10 та ўйинда 23 очко тўплашга эришди. Бу клубнинг 1963/64 йилги мавсумдан кейинги энг яхши натижаси бўлди. 59 йил аввал ҳам Лондон клуби дастлабки 10 ўйинда 23 очко тўплаганди.
Антонио Конте қўл остидаги жамоа ортда қолган турларда 7 ғалаба, 2 дуранг ва битта мағлубият қайд этди. Айни вақтда «Тоттенҳэм» АПЛ мусобақа жадвалининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)