Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида WBC собиқ чемпиони Деонтей Уайлдер (43-2-1, 42 КО) Тошкент вақти билан 16 октябрь тонгида Бруклинда (АҚШ) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Уайлдерга бу жангда финляндиялик Роберт Ҳелениус (31-4, 19 КО) рақиблик қилди. Жангнинг биринчи раунди якунланиб бораётган бир вақтда Уайлдернинг ўзининг кучли зарбаси билан рақибини чуқур нокаут ҳолатига туширди.
Шу тариқа Уайлдер деярли уч йиллик танаффусдан кейин ғалабага эришди. Бундан аввал америкалик боксчи Тайсон Фьюрига қарши иккита жанг ўтказган (2020 ва 2021 йиллар) ва уларнинг иккисида ҳам мағлубиятга учраганди.
Изоҳ (0)