Футбол бўйича Беларусь чемпионатида ҳакам майдонда ҳушидан кетиб, йиқилди.
«БАТЭ» ва «Динамо» ўртасидаги 25-турдан ўрин олган баҳсда ушбу воқеа содир бўлди. Ўйиннинг 12-дақиқасида бош ҳакам Дмитрий Доля ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилди. Тез ёрдам машинани дарҳол уни стадиондан олиб чиқиб кетди.
Тахминан 10 дақиқалардан сўнг ўйин давом эттирилди, захира ҳаками Иля Ляшук қолган дақиқаларда бош ҳакам вазифасини бажарди.
«БАТЭ» якунда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)