Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Оқ уй ва Россия президенти маъмурияти ўртасидаги алоқа Совет давридагига қараганда анча заифлигини таъкидлади, деб ёзади «Censor.net».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Менимча, биз ҳозир гувоҳ бўлаётган нарса аслида янада марказлашган, янада яккаланган ва ёпиқ бўлган Россия режимининг бир тури. Менимча, Путин қарор қабул қилиш жараёнини биз ҳатто Совет даврида ҳам кўрмаган даражада амалга оширмоқда», — деди Обама.

Унинг сўзларига кўра, Совуқ урушнинг баъзи кескин лаҳзаларида ҳам ҳар икки томон телефонда суҳбатлашиб, дипломатик каналлар орқали иш олиб бориши ва «аниқ сигналлар» юбориши мумкин эди.

Обаманинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар йўқолган баъзи алоқаларни тиклаш йўлларини қидирмоқда ва алоқа линиялари муҳимлигича қолаётганини таъкидлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)