Бугунги кунда Селена Гомес энг машҳур америкалик қўшиқчилардан бири бўлиб, ижтимоий тармоқларда 343 миллиондан ортиқ обуначига эга. Айни пайтда қизнинг бойлиги 95 миллион долларга баҳоланмоқда, шунинг учун унинг ҳашаматли автомобиллар коллекциясига ажабланмаса ҳам бўлади.
Mercedes-Benz С400
Бу Селенанинг гаражидаги энг чиройли седандир. Унинг С класси 329 от кучига эга 3,0 литрли турбо қувватли В6 двигатель билан жиҳозланган. Модель бир вақтнинг ўзида ҳашамат ва қудрат комбинацияси ҳам. Хонанда кўпинча ўз седанида байрамлар ва тақдирлаш маросимларига келади. АҚШда бу машина тахминан 110 минг долларни ташкил қилади.Cadillac Escalade
Cadillac Escalade йўлтанламаси Селена Гомеснинг гаражидаги яна бир ажойиб автомобилдир. Escalade капоти остида 6,2 литрли турбомоторли В8 двигатели жойлашган. Двигатель 420 от кучига эга. Cadillac Escalade’нинг бошланғич нархи тахминан 80 000 долларни ташкил қилади, аммо Америкадаги энг юқори вариант учун 140 000 доллардан кўпроқ пул тўлашингиз керак бўлади. Cadillac — Селена Гомеснинг энг кўп фойдаланадиган автомобили.
Mercedes-Maybach
Хонанданинг машҳурлиги билан бирга унинг даромади ва шунга мос равишда унинг талаблари ҳам ўсди. Селена коллекциясидаги энг қиммат машина Mercedes-Maybach бўлиб, хонандага тахминан 180 000 долларга тушган ҳашаматли немис машинасидир. Бу машина ички томондан ҳам, ташқи томондан ҳам жуда чиройли. Ташқи кўриниши ҳашаматни акс эттиради ва турбо қувватли 4,0 литрли В8 496 от кучига эга. Maybach - жаҳон юлдузларига талабларига мос келадиган автомобиль тури ва Селена Гомез узоқ вақтдан бери улар орасида.
Range Rover Evoque
Кўриб турганингиздек, Селена катта ва фойдали йўлтанламасларни яхши кўради. Қандай қилиб қўшиқчи Range Rover Evoque’ни эътиборсиз қолдириши мумкин? Бу эҳтимол, хонанданинг автомобиллари орасида энг машҳур моделдир. Хонанда анчадан бери ушбу моделнинг эгаси, лекин унинг Evoque ҳайдашини бир неча марта кўришган холос. Машина 246 от кучига эга 2,0 литрли турбо қувватли 4 цилиндрли двигатель билан жиҳозланган.
Mercedes-Benz GLA 250
GLA 250 бу — бир нечта юракни забт этган машина. У 2,0 литрли турбо қувватли тўрт цилиндрли двигатель билан жиҳозланган. GLAнинг нархи 250 36,5 минг АҚШ долларига баҳоланган. Кўринишидан, Селена Гомес бу машинани дам олиш кунлари бошқаради — уни бир неча бор соҳил яқинида GLA ҳайдаб кетаётганини кўришган.
Porsche GT3 РС
Porsche 911 GT3 503 от кучига эга олти цилиндрли двигателга эга ва етти поғонали автомат узатмалар қутиси ёки олти поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Айтганча, бу турбо двигатель билан жиҳозланмаган ягона 911.
Fiat 500
Америкалик қўшиқчининг гаражидан нафақат элита брендларининг қимматбаҳо автомобиллари, балки оддий Fiat 500 ҳам ўрин олган. Бу Селена Гомес коллекциясидаги энг кичик ва энг камтарин автомобиль. Машинанинг ўзи чиройли ташқи кўринишга эга ва яхши бошқариш хусусиятларига эга. АҚШда янги Fiat 500 харидорга камида 20 000 долларга тушади.
Изоҳ (0)