Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўп ҳолларда таниқли инсонларнинг шахсий ҳаёти мухлисларни ишидан кўра кўпроқ қизиқтиради. Айниқса, садоқатли мухлислар ўз кумирларининг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ёддан билади. Бироқ баъзи қизиқарли маълумотлар ҳам баъзида мухлисларнинг эътиборидан четда қолади. AdMe нашри машҳурлар ҳақидаги ҳатто уларнинг содиқ мухлисларини ҳам ҳайратда қолдирадиган фактларни маълум қилди.

Скарлетт Йоханссон Дэвид Боуи билан дуэт куйлаган

Актриса Скарлетт Йоханссоннинг мусиқадаги карьераси ҳақида кўпчилик билмайди. У 2 та студия альбомини чиқарган ва ҳатто Дэвид Боуи билан ҳамкорликда треклар ёзган.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Эндрю Гарфилднинг массажчи дўсти унга карьерасидаги асосий ролни олишга ёрдам берди

«Тик-так, бум» мусиқий фильмидаги роли учун Эндрю Гарфилд «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди ва «Оскар»га номзодлар сафига киритилди. Бироқ буларнинг барчаси актёрнинг массажчиси ва яқин дўсти Грегг Миле, тўғрироғи, у бир гапни режиссёрга айтмаганида содир бўлмасди. Греггнинг мижозлари орасида режиссёр Лин-Мануэль Миранда ҳам бор эди.

Навбатдаги массаж сеансида Миранда Грегга янги фильм суратга олишини ва Эндрю Гарфилдни бош ролга танлаши ҳақида ўйлаётганини айтган, бироқ у актёрнинг мусиқий қобилиятига шубҳа қилган. Миранда эса ҳеч иккиланмасдан, Гарфилд ҳамма нарсага қодир, деб жавоб берган. Актёрнинг вокал дарсларига ёзилишдан бошқа иложи йўқ эди. Натижада, у нафақат дўстини уялтирмади, балки карьерасида ҳам катта ютуққа эришди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мерил Стрип The Beatles гуруҳининг мухлиси бўлган ва ота-онасини гуруҳнинг концертига бориш учун 3 кун кўндирган

Актриса Мерил Стрип ёшлигида кўплаб ёшлар сингари The Beatles гуруҳининг ашаддий мухлисаси бўлган. У ота-онасидан 3 кун давомида Нью-Йоркдаги британиялик гуруҳнинг концертига боришига рухсат беришини илтимос қилган ва ҳатто кейинги 4 йил давомида идишларни ювишга ваъда берган.

Мерилнинг орзуси рўёбга чиқди ва у 1966 йилда Ши стадионидаги минглаб бахтли одамлар қаторига кирди. Бўлажак Голливуд юлдузи ушбу концертга «Пол, мен сени яхши кўраман» деб ёзилган плакат тайёрлаган. Стрип бу таъсирли воқеани 1990 йилда ўз кумирига «Гремми» мукофоти топширилган пайтда айтиб берган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Энтони Ҳопкинс бир фильмда Жоди Фостерни қаттиқ қўрқитган, натижада у суратга олиш жараёни тугагунча актёр билан гаплашмаган

Бунга ишониш қийин, бироқ Жоди Фостер ва Энтони Ҳопкинс суратга олиш жараёнида бир-бири билан умуман гаплашмаган. Актёр қўрқинчли доктор Ганнибал Лектер ролига шунчалик киришиб кетадики, сценарийни биринчи ўқиш жараёнидаёқ партнёрини жуда қаттиқ қўрқитиб юборади. Шу сабабли Фостер съёмка жараёнининг охиригача ҳамкасби билан бир хонада қолиш ҳамда у билан мулоқот қилишни истамаган

Суратга олиш ишларининг охирги куни Ҳопкинс Жодига яқинлашади, актриса эса ундан қўрқишини тан олади. Суратга олиш ишларининг сўнгги кунида Ҳопкинс Жодининг ёнига келганида актриса ундан қўрқишини тан олган. Ҳопкинс эса «Мен ҳам сендан қўрқаман», деб ҳазиллашган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ребел Уилсон ўзини 6 ёшга кичик қилиб кўрсатган

Ребел Уилсон 2015 йилда можаролар марказида қолган: австралиялик таблоид актрисани ҳақиқий ёшини яшириб, ҳаммани алдаганликда айблаган. Ребел ҳақиқатан ҳам ҳозирги ёшидан 6 ёш кичкиналигини айтган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жейн Фонда Мерилин Монро билан бирга курсда ўқиган

Бу воқеа 1950 йилда Нью-Йоркда бўлган. Изланувчан актриса Фонда машҳур Ли Страсберг мактабида актёрлик бўйича сабоқ олган. Жейн машҳур актриса Мерилин Монро билан бир синфда ўқиган. Бироқ, Фонданинг таъкидлашича, ўзининг машҳурлигига қарамай, Мерилин уятчанлик ва ўзига ишончи пастлиги билан ажралиб турарди, бу унинг экрандаги образига умуман тўғри келмайди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Анжелина Жоли болаликдаги дугонасининг қаллиғини тортиб олган

Актрисалар Анжелина Жоли ва Лора Дерн бир-бирини болалигидан билишган, чунки уларнинг оталари Жон Войт ва Брюс Дерн дўст бўлган. Бироқ тасодифан, қизлар вояга етганида, уларнинг муносабатлари севги учбурчаги сабаб бузилади. Лоранинг севган йигити Билли Боб Торнтон 1999 йилда ҳеч қандай тушунтиришсиз у билан алоқаларини узади ва ўз ҳаётини «Парвозни бошқариш» драмасида танишган ўша пайтдаги интилувчан актриса Анжелина Жоли билан боғлайди. Лора ажралишни қаттиқ қабул қилади ва ҳатто уни тўсатдан келган ўлим билан таққослайди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Виктория Бекҳэм ҳар куни бир хил овқат истеъмол қилади

Ҳатто Олимпия чемпиони ҳам Spice Girls гуруҳининг собиқ хонандаси ва дизайнернинг иродасига ҳавас қилади. Унинг турмуш ўртоғи Дэвид Бекҳэмнинг сўзларига кўра, Виктория 25 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар куни бир хил таом: грилда пиширилган балиқ ва буғда пиширилган сабзавотларни истеъмол қилади. «У ҳаётида бир маротаба қизимиз Harperга ҳомиладор бўлган пайтида истисно тариқасида парҳезини бузган бўлиши мумкин», — дейди футболчи.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Шер Элвис Преслинининг таклифини рад этган

Шерга кўплаб таниқли эркаклар кўнгил қўйган. Рок қироли Элвис Пресли ҳам уни учрашувга таклиф қилади, бироқ хонанда шунчалик ҳаяжонланганидан, уни рад этишдан бошқа нарсани ўйлаб топа олмайди. Ўша воқеадан сўнг бир неча ўн йилликлар ўтган, аммо 2010 йилда қўшиқчи ўша қароридан чуқур афсусда эканини айтган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Блейк Лайвли йўлакдаги гилам рангига мос либосларни танлайди

Блейк Лайвли либосларини қизил йўлакка мослаб кияди. Актрисанинг турли йиллардаги либосларига диққат билан разм солинса, ажабтовур ҳолат эътиборга ташланади: Унинг барча либослари йўлакка тўшалган гиламга мослаб бир хил рангда яратилган. Хулоса қилиб Лайвли кўйлакларини атайин йўлакнинг рангига мослайди, дейиш мумкин.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Мавзуга доир:

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?