Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Амалдаги савдо режимини сақлаш ва янада яхшилаш тамойиллари асосида МДҲ доирасида тўлақонли эркин савдо зонасини шакллантириш Ўзбекистоннинг энг муҳим манфаатлардан бири ҳисобланади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

МДҲ макони 290 млн аҳолига эга бўлган (дунё аҳолисининг 3,8 фоизи) йирик бозорни ўзида мужассам этади. 2019 йилда МДҲ мамлакатларининг жами ЯИМ 2,16 трлн доллар (жаҳон ЯИМнинг 2,5 фоизи), умумий ташқи савдо товар айланмаси ҳажми 1,1 трлн долларга яқин (жаҳон бўйича савдонинг 3 фоизга яқини) бўлган.

МДҲ мамлакатлари иқтисодий ривожланишни фаоллаштириш учун улкан умумий ресурсларга эга. Дунёдаги табиий газ ва кўмир захираларининг қарийб 30 фоизи, нефтнинг 20 фоизи, ураннинг 36 фоизи, олтиннинг 20 фоизи, экин экиладиган ерларнинг 13 фоизи ва бошқалар Ташкилотдаги мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон учун МДҲ фаолиятидаги асосий устувор йўналишлар орасида — транспорт-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, аъзо давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқликни кучайтириш, меҳнат муҳожирлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий механизмларни кенгайтириш масалалари бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди