Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина амалда аллақачон НАТО аъзоси. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Алексей Резников альянс бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувдан сўнг Twitter’да маълум қилди.

Алексей Резинков ва Йенс Столтенберг

Алексей Резинков ва Йенс Столтенберг
Фото: Twitter

«НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга Украинани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман. Биз узоқ йўлни босиб ўтдик ва де-факто альянсга қўшилдик», — деб ёзади вазир.

Резниковнинг сўзларига кўра, Украина «эркин дунё хавфсизлиги»га ҳисса қўшмоқда. У муваффақиятли ислоҳотлар мамлакат олдида янги йўлларни очишига ишонч билдирди.

2020 йил июнь ойидан бери Украина НАТО билан ҳамкорликнинг махсус мақомига эга — бу Украина қўшинларининг альянс кучлари билан ўзаро ҳамкорлигини оширишга имкон беради, аммо келажакда НАТОга соддалаштирилган тартибда ёки аниқ киришини англатмайди.

30 сентябрь — Россия президенти Владимир Путин Украинанинг тўртта вилоятини Россияга қўшиб олиш тўғрисидаги шартномаларни имзолаган куни Украина президенти Владимир Зеленский Киев тезлаштирилган асосда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берганини маълум қилди.

«Де-факто, биз аллақачон НАТОга кирганмиз. Де-факто,  Шимолий Атлантика альянси стандартларига мувофиқлигини аллақачон исботлаганмиз. Бугун Украина буни юридик равишда амалга ошириш учун ариза топширмоқда», — деди Зеленский.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинанинг альянсга қўшилиш ҳақидаги аризасига изоҳ берар экан, НАТОга аъзолик тўғрисидаги қарор 30 давлатнинг барчаси томонидан қабул қилиниши кераклигини, ҳозирда альянс Украинага Россиянинг шафқатсиз босқинидан ўзини ҳимоя қилиш учун тезкор ёрдам беришга эътибор қаратаётганини айтди.

Оқ уй жараённи бошқа вақтда муҳокама қилиш керак, деб ҳисобламоқда.

Европанинг ўндан ортиқ мамлакати Украинанинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаб чиқди. Болгария президенти Румен Радев эса бунга қарши эканини билдирди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)