Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» интернет-нашри ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасининг 2-сони меҳмони — Telegram’даги «Kurbanoff.net» канали муаллифи, иқтисодчи Шуҳрат Қурбонов бўлди. Кўрсатувнинг бу галги мавзуси — онлайн фирибгарлик.

Шуҳрат Қурбоновнинг таъкидлашича, интернет тармоқларидаги фирибгарликлар, турли молиявий жиноятларнинг олдини олиш учун, энг аввало, онлайн тўлов тизимлари, пластик карталарга бўлган муносабатимизни тўғрилашимиз зарур.

Молиявий тушунчаларимизни ўзгартиришимиз керак. Яъни, пластик карта бу — ҳамён. Худди ўша ичида нақд пулингиз турадигандай, бу ҳам ҳамён. Фақат битта фарқи — пластик картада одамларнинг бор-йўқ пули туради. Масалан, ойлиги тушади, ҳаммаси картада туради. Худо кўрсатмасин, картани йўқотиб қўйсангиз, сиз умуман пулсиз қолиб кетишингиз мумкин. Оддий ҳамёнда эса ичида 100 минг сўм бўлса, шу пул йўқолади, қолгани уйда турган бўлади.

Шунинг учун картага бўлган қарашимизни озгина ўзгартирсак, бу фирибгарларга қарши энг биринчи ҳаракатимиз бўлади.

Асосий тушунча шунақаки, пластик карта қулф остида туриши керак. Пин-код ёки SMS-код — бу сизнинг калитингиз, — дейди иқтисодчи.

Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди