Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» нашри 13 октябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

БМТ Бош ассамблеяси Украина ҳудудларининг Россия томонидан босиб олинишини қораловчи резолюцияни қабул қилди.

БМТ Бош ассамблеяси Донецк ва Луганск халқ республикаларида ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия томонидан ўтказилган «референдумлар»ни қораловчи резолюцияни қабул қилди, деб ёзади Meduza. Ҳужжат, шунингдек, Россияга нисбатан Украина ҳудудларининг қўшиб олиниш ҳақидаги аризаларини қайта кўриб чиқиш талабини ҳам ўз ичига олади.

БМТга аъзо 193 та мамлакатдан 143 таси резолюцияни ёқлаб овоз берди. Бешта мамлакат — Беларусь, Шимолий Корея, Никарагуа, Сурия ва Россия қарши чиқди. Овоз беришда 35 та давлат бетараф қолди, улар орасида Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳам бор. Яна ўнта давлат эса овоз беришда қатнашмади.

Жаҳондаги айни вазиятда, Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясида Россия Федерациясини террорчи давлат деб аталган резолюция тасдиқланди.

Қарор бир овоздан маъқулланди, залдаги 99 нафар кенгаш аъзоси ёқлаб овоз берди. Улардан бири овоз беришда бетараф қолди.

«Украина де-факто НАТОга қўшилди» — Украина мудофаа вазири Алексей Резников

Украина амалда аллақачон НАТО аъзоси. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Алексей Резников альянс бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувдан сўнг Twitter’да маълум қилди.

«НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга Украинани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман. Биз узоқ йўлни босиб ўтдик ва де-факто альянсга қўшилдик», — деб ёзади вазир.

«Яқинимизга бомба келиб тушди, кимдир ўлса, кейин ёрдам беришса керак» — Белгороддаги ўзбекистонлик талабалар ётоқхонада жон сақлаётганини айтишмоқда

Украина чегарасидан 33 километр нарида жойлашган Россиянинг Белгород вилоятига бомбалар ёғдиришда давом этмоқда. Бугун, 13 октябрь куни ҳам шаҳарнинг Губкин кўчасидаги турар жой биносига бомба парчалари тушган.

«Дарё» нашрига Белгород вилояти ҳудудида жойлашган Белгород давлат техника университетининг ўзбекистонлик талабаларидан мурожаат келиб тушган эди. Ҳозирги кунда Владимир Шухов номидаги Белгород давлат техника университетида 150 га яқин Ўзбекистон фуқароси таҳсил олади.

Талабалардан бирининг «Дарё»га айтишича, бугун, 13 октябрь куни улар яшаётган ётоқхонадан тахминан 2,5 километр узоқликдаги бинога бомба тушган. «Ҳамма ваҳимада. Кимдир ўлса кейин ёрдам беришса керак. Нима қилишни билмай ўтирибмиз. Элчихонадагилар вазиятдан хабардор. Лекин ҳали бирор кўрсатма ёки қандайдир ёрдам беришгани йўқ. Телефон қилсак вазият ўрганилаётганини айтишди», — деди талаба йигит.

«Ўқиш онлайн бўляпти. Ҳамма ётоқхонада жон сақлаб ўтирибди. Деканимиз онлайн ўқиш тартиби чўзилиши мумкин, юртларингга кетсаларинг ҳам майли, деб айтди», — деди талаба.

Остона шаҳрида ўтказилаётган саммитда давлат раҳбарлари илгари сурган масалалар

Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммитидаги нутқида Афғонистон муваққат ҳукумати билан халқаро музокаралар гуруҳини тузишни таклиф қилди

Давлат раҳбари саммитда ёш авлодни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайратини бунёдкорлик сари йўналтириш учун тизимли ҳамкорлик ўрнатиш кераклигини айтди ва 2023 йил Самарқандда «Авлодлар мулоқоти» учрашуви ўтказишни таклиф қилди. Саммитда сўзга чиққан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон: «Бизнинг мақсадимиз — Украинадаги қирғинни тўхтатиш» дея таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда Россия президенти ҳам қатнашмоқда. Хусусан, Владимир Путин саммитдаги нутқида Осиёда янги куч марказлари шаклланаётганини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада аёл ўзини ИИБ биноси олдида ёқиб юбормоқчи бўлди
Дунё
Америкаликлар «Қора жума»да онлайн харидларга рекорд даражада кўп пул сарфлади
Маҳаллий
Тошкентда маданият уйи ёнгани рад этилди. У ерда ходимлар шашлик пишириш учун кўмир ёққан (видео)