Европа Чемпионлар Лигасининг 4-тур якунларига кўра ҳафтанинг энг яхшилари аниқланди.
«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Сон Ҳён Мин ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Жанубий Кореялик футболчи «Айтрахт»га қарши ўйинда (3:2) дубль қайд этди.
Сондан ташқари Симон Миньоле («Брюгге»), Омер Ацили («Маккаби Ҳ») ва Роберто Фирмино («Ливерпуль») каби футболчилар ушбу совринга даъвогарлик қилганди.
Ҳафтанинг энг чиройли голи ҳам «шпорлар» аъзоси Сонга тегишли бўлди.
Изоҳ (0)