«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида «Рейнжерс»га қарши кечган баҳсда (7:1) ҳет-трик қайд этди.
Мисрлик футболчи 38-голини урди. Бу Англия клублари футболчилари орасидаги ЕЧЛ рекорди ҳисобланади.
Салоҳ бу борада Дидье Дрогба ва Серхио Агуэрони ортда қолдирди. «Челси» ва «Манчестер Сити» футболчилари Чемпионлар Лигасида 36 тадан гол урганди.
Мазкур учрашувда дубль ва битта голли узатма муаллифига айланган Роберто Фирмино ЕЧЛдаги ассистлари сонини 12 тага етказди.
Бразилиялик футболчи бу бўйича «Ливерпуль» рекордчилари бўлган Стивен Жеррард ва Жеймс Милнернинг кўрсаткичини такрорлади.
Изоҳ (0)