«Ювентус» Чемпионлар Лигасининг 4-турида «Маккаби»га ютқазиб қўйди (0:2).
Туринликлар мусобақа жорий мавсумидаги тўртта ўйиннинг учтасида мағлубиятга учради. Бундан аввал «Ювентус» «ПСЖ» (1:2) ва «Бенфика»га (1:2) енгилганди.
Гуруҳ босқичидаги ягона ғалаба «Маккаби»га қарши биринчи ўйинда қайд этилганди (3:1).
Бу мавсумга қадар «Ювентус» бирор марта ЕЧЛнинг дастлабки тўртта турида уч бор мағлуб бўлмаганди.
Массимилиано Аллегри шогирдлари 3 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда қолмоқда. «ПСЖ» ва «Бенфика»да 8 тадан очко мавжуд.
«Ювентус» барча мусобақалар доирасидаги сўнгги олти ўйиннинг тўрттасида мағлубиятга учради. «Кекса синьора» жорий мавсумдаги 13 та ўйинда 5 мағлубият, 4 дуранг ва 4 мағлубият қайд этди.
Изоҳ (0)