«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида кечган «Бенфика»га қарши кечган баҳсда (1:1) гол муаллифига айланди.
Бу 23 ёшли футболчи учун «ПСЖ» сафида Чемпионлар Лигасидаги 31-гол бўлди. Килиан бу борада Эдинсон Каванини (30) ортда қолдириб, Париж клубининг ЕЧЛдаги энг яхши тўпурарига айланди.
Мбаппе жорий мавсум Франция чемпионатида 9 та ўйин ўтказиб, 8 та голга муаллифлик қилди.
Мавзуга доир: Мбаппе етакчи, Месси — 2, Ҳоланд эса олтинчи ўринда. Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рўйхатини эълон қилди
Изоҳ (0)