ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 12 октябрь куни навбатдаги қарорларини эълон қилди.
«Қизилқум» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Суперлига 20-тури доирасида «Металлург»га қарши кечган ўйиндаги ҳаракати учун учта ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Абдухолиқов учрашувнинг 90+6-дақиқасида тўп учун кураш вақтида меҳмонлар дарвозабонига оёғи билан зарба берган ва майдондан четлатилганди.
Мазкур ўйин якунида мухлислар ҳакам шаънига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдонга турли буюмларни улоқтирган. Шу сабаб «Қизилқум»га нисбатан жарима белгиланди ва бу ҳолат такрорланса, келгуси уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиши юзасидан огоҳлантириш берилган.
Шу тариқа медаллар учун курашаётган «Қизилқум» 22—24-турлар давомида асосий тўпурари хизматидан фойдалана олмайди.
Темурхўжа жорий мавсум Суперлигада 20 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол урган ва тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринда кетмоқда.
Изоҳ (0)