Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Музаффар Тўрабоев 11 октябрь кунги баҳсларда иштирок этди.
Тўрабоев дастлабки босқичда америкалик Смитдан устун келди, кейинги даврада грузиялик Варлам Липартелиани таслим этилди. Чорак финалда канадалик Шейди Элнаҳас, кейинги босқичда эса нидерландиялик Миҳаэл Коррелни енгди.
Финалда ўзбекистонлик спортчига Канада вакили Кайл Реес рақиб бўлди. Тўрабоев бу рақибини ҳам енгган ҳолда, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
10 октябрь кунги баҳсларда Давлат Бобонов Жаҳон чемпионати олтин медалига эга чиққанди.
Изоҳ (0)