Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов туманидаги «Ўзбекистон» меҳмонхонаси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Лот аукционга «Grand Tower» компанияси томонидан қўйилган. Меҳмонхона 9 қаватли ва 264 хонадан иборат.

Ер участкасининг умумий майдони — 0,52 гектар. Бинонинг майдони — 10 608 квадрат метр.

1980 йилда қурилган ушбу меҳмонхонада сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд. 

Лот изоҳида ёзилишича, меҳмонхона инвентар жиҳозлари билан бирга аукционга қўйилган. 

Аукционга қўйилган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 36,7 млрд сўм. Аризалар 31 октябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

Аввалроқ собиқ «Бухоротекс»га қарашли мажмуа аукционда 110 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шерзод Хўжаэв электрни бир суткада 2 соат ўчириш етарли эмаслигини айтди
Маҳаллий
Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи тушиши кутилмоқда
Дунё
Малакали мутахассислар учун 2022 йилдаги энг жозибадор давлатлар рейтинги эълон қилинди